Фуқаро С.Т. 2018 йил 20 май куни соат 22:00 ларда Б.Р.га тегишли бўлган Lacetti русумли автомашинада йўловчи сифатида Жиззах шаҳрига келган, деб хабар беради Жиззах вилояти Жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман суди ахборот хизмати.
С.Т. ҳайдовчи Б.Р. автомашинага ёқилғи қўйиш учун тушиб кетганлигидан фойдаланиб, унга сездирмасдан автомашина бардачогида турган 650 000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб, талон-торож қилган.
С.Т. соат 23:00 ларда Жиззах шаҳри Тошлоқ маҳалласида жойлашган РСҲТЁИМнинг Жиззах филиалига келиб, гўёки мазкур шифохонадан аммасини кўриб чиқишини айтиб, Б.Р.га тегишли бўлган бозор баҳоси 5 000 000 сўмлик Samsung Galaxy S8 плус русумли телефон аппаратидан аммасини топиб олиш учун фойдаланган киши бўлиб, Б.Р.га шу ерда кутиб туришини айтиб, РСҲТЁИМнинг қабул бўлимига кириб, орқа эшигидан Б.Р.га билдирмасдан чиқиб кетиб воқеа жойидан яширинган.
С.Т.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг ўн тўрт баравари миқдорида (172.240х14) яъни 2 411 360 сўм жарима жазоси тайинланди. Шунингдек, унга 169-моддаси (ўғрилик) 1-қисми билан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида (172.240х10) яъни 1 722 400 сўм жарима жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)