Бугун, 27 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш якунларига кўра, Президент девони тузилмасида жиддий ўзгаришлар рўй бериши маълум бўлди. «Kun.uz» манбаси маълумот беришича, Президент девони Президент администрацияси этиб қайта ташкил этилади ва шу вақтгача Президент ижроия аппарати раҳбари-маслаҳатчи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Зайнилобиддин Шаҳобиддинович Низомиддинов администрацияси раҳбари бўлади.
Эндиликда давлат маслаҳатчиси институти тугатилган, давлат маслаҳатчилари Президент маслаҳатчиларига айланган.
Собиқ давлат маслаҳатчиларидан Қаҳрамон Қуронбоев ва Хайриддин Султонов лавозимдан олиниб, бошқа ишга ўтказилган.
Қуронбоев президент девонида Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича сектор раҳбари Абдужаббор Абдувоҳидовга ўринбосар бўлган.
Хайриддин Султонов бошқарган хизматини айни пайтда Абдужаббор Абдувоҳидов бошқариб туради.
Султонов спичрайтер сифатида Президент маърузаларини тайёрлашда давом этади.
Ишлар бошқармаси ҳам тугатилиб, унинг ўрнига янги бошқарма тузилган. Президент администрацияси фаолиятини маъмурият раҳбари мувофиқлаштириб боради.
Изоҳ (0)