23 август куни Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида яшовчи М.П. Nexia русумли автомашинасида велосипеддаги икки нафар фуқарони уриб юбориши оқибатида уларнинг ҳар иккаласи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.
М.П. «Навбаҳор» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Қорасув—Ангор йўлининг 3-километрида ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган велосипеддаги фуқаролар Б.Ҳ. ва Қ.А.ни уриб юборган.
Оқибатда иккала фуқаро ҳам жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)