24 август куни Халқаро пресс клубнинг «Мактаб таълими: ислоҳотларнинг янги босқичидаги муҳим ўзгаришлар ва муаммолар таҳлили» мавзусидаги навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Севара Нишонова хабар берди.
Ушбу сессияда мактабларда синф ва мактаб фондига ота-оналардан пул йиғиш ҳолатлари ҳам тилга олинди.
«Ҳозир мен сентябрдан бошлаб ҳеч қайси мактабда пул йиғилмайди, десам ёлғончига айланиб қоламан. Мактаб ўқитувчиларининг ойлиги оширилди, келгусида мактабларни ривожлантириш учун инвесторлар жалб этилади, мажбурий обуна тизими бекор қилинди. Вилоят ҳокимликлари ҳам мактабларни таъмирлаш учун имкон қадар кўмак бермоқда.
Мактабларда пул йиғ-йиғларнинг кўплиги сабабларидан бири текширувларнинг кўплиги. 207 минг марта текширув бўлган экан мактабларнинг ҳаммасида. Ҳар бир текширувчи бу харажат дегани. Ҳеч бўлмаганида уларнинг тушлиги ўқитувчиларнинг зиммасига тушади. Мажбурий обуна, кўчани ободонлаштириш ҳам бу иллатнинг кўпайишига сабаб бўлган. Босқичма-босқич бу нарса камайиб, охири йўқ бўлиши керак», — дейди ушбу ҳолатга изоҳ берар экан Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.
Изоҳ (0)