Ўзбекистон ҳукумати Dori-Darmon компанияси устав капиталидаги давлат улушини United Investment Healthcare Group (АҚШ) ишончли бошқарувига топшириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «Podrobno.uz» маълум қилди.
Америкаликлар билан ишончли бошқарув юзасидан шартнома 5 йилга тузилиши кўзланган. Тасдиқланган бизнес-режа параметрларига эришилган тақдирда бу муддат яна шунчага чўзилиши мумкин.
Ҳозирда Dori-Darmon устав фондидаги давлат улуши 71 фоизга тенг. Компания таркибига 17 та улгуржи омборхона ва 15 та назорат-таҳлил лабораториясига эга 8 акциядорлик жамияти ва 12 та МЧЖ киради.
Dori-Darmon республика бўйлаб 2200 дан ортиқ ижтимоий дорихона ташкил этган.
Изоҳ (0)