• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Олий суди Пленуми: номақбул далиллар юридик кучга эга эмас

    2018 йил 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради «Газета.uz» Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовга таяниб.

    Фото: Олий суд матбуот хизмати

    Фото: Олий суд матбуот хизмати

    Олий суд раиси К. Комилов олиб борган мажлисда янги таҳрирдаги «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида», «Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида» ва «Фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида»ги Олий суд Пленуми қарорлари лойиҳалари муҳокама қилинди.

    Хусусан, Пленум мажлисида муҳокама этилган «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилгани ҳамда тергов-суд амалиётида айрим муаммолар келиб чиқаётгани муносабати билан ишлаб чиқилди. Мазкур қарор лойиҳаси билан судларнинг эътибори шахснинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда белгиланган тартибда исботлангунга қадар айбсиз ҳисобланиши ҳақидаги Конституцияда мустаҳкамланган айбсизлик презумпсиясига қатъий риоя этиш зарурлигига қаратилмоқда. Шу муносабат билан ҳар бир иш бўйича иш юритувда жиноят-процессуал қонуни нормаларига қатъий амал қилиш шартлиги тўғрисидаги Жиноят-процессуал кодексининг 11-моддасида (қонунийлик) белгиланган талабларга суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суд томонидан қатъий риоя этиш муҳим аҳамият касб этади.

    Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан қонун нормаларини аниқ бажариш ва унга риоя этишдан ҳар қандай чекиниш, у қандай сабабга кўра, юз берганлигидан қатъи назар, шу йўл билан олинган далилларнинг номақбул (яроқсиз) деб топилишига олиб келади. Ўз навбатида, номақбул далиллар юридик кучга эга бўлмай, улардан Жиноят-процессуал кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган ҳолатларни исботлаш учун фойдаланиш ҳамда уларни айблов асосига қўйиш мумкин эмас. Шу муносабат билан Пленум қарори лойиҳасида исбот қилиш жараёнида далилларнинг мақбуллиги тўғрисидаги масалани тўғри ҳал этиш муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

    Далиллар мақбуллигининг шартлари эса, қуйидагилардан иборат: далил тегишли субъект томонидан, яъни далилни олиш билан боғлиқ бўлган процессуал ҳаракатни ўтказишга ваколатли мансабдор шахс томонидан олинган бўлиши; фактга оид маълумотлар фақат Жиноят-процессуал кодексининг 81-моддасининг (далилларнинг турлари) 2-қисмида қайд этилган манбалардан олинган бўлиши; далил уни олиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатни ўтказишга оид қоидалар ва тартибга риоя этилган ҳолда олинган бўлиши; далилни олишда тергов ва суд ҳаракати жараёни ва натижаларининг қайд этилишга доир қонуннинг барча талабларига амал қилинган бўлиши. Пленум қарори лойиҳасида далиллар мақбуллигига таалуқли юқорида санаб ўтилган шартлардан бирортасига амал қилмаслик далилнинг номақбул деб топилишига асос бўлиши белгилаб қўйилди.

    Шунингдек, йиғилишда Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиришлар киритилгани, суд амалиётида айрим масалалар келиб чиқаётгани ҳамда қонун нормаларини амалда бир хил қўллаш ва ягона суд амалиётини шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган «Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги Пленум қарори лойиҳаси ҳам иштирокчилар томонидан муҳокама қилинди. Ушбу қарор лойиҳасида апелляция, кассация инстанцияси жиноят процесси иштирокчиларига уларнинг иши юқори инстанция судида қайта кўрилишига бўлган ҳуқуқлари таъминланишига қаратилган муҳим ҳуқуқий воситаси ҳисобланиши қайд этилмоқда. Жиноят-процессуал кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ апелляция, кассация тартибида иш юритиш маҳкум (оқланган шахс), унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили, жабрланувчи ва унинг вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ҳамда улар вакилларининг шикояти, шунингдек, прокурор ва унинг ўринбосари протести бўйича қўзғатилади. Апелляция, кассация тартибида иш юритиш Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ ҳукмнинг ўз ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига дахлдор қисми устидан шикоят бериш ҳуқуқига эга бошқа шахслар томонидан ҳам қўзғатилиши мумкин. Улар жумласига қонунда белгиланган тартибда процесснинг у ёки бу иштирокчиси сифатида эътироф этилмаган, бироқ ўзининг ҳақиқий ҳолатига кўра суд ҳимоясига муҳтож бўлган шахслар (гаров берувчи, мулки хатланган шахс ва бошқалар) киради. Шу муносабат билан биринчи инстанция суди шикоят (протест)ни қабул қилиш пайтида апелляция, кассация шикояти (протести) берган шахснинг бундай ҳуқуққа эгалигини текшириши шарт. Қонунга кўра апелляция, кассация шикояти (протести) ҳукм чиқарган суд орқали берилади.

    Маълумки, фуқаролик ишларини тегишлича ва тўлиқ равишда суд муҳокамасига тайёрлашни амалга ошириш ҳақидаги қонун талабларига риоя қилиш, ишни белгиланган муддатда кўриш ва қонуний ҳал этишнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Пленум мажлисида муҳокама этилган «Фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлашни тартибга солувчи қонун нормаларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди. Фуқаролик процессуал кодексининг биринчи инстанция судида иш юритишни тартибга солувчи қоидаларига мувофиқ, судлар ушбу кодексда назарда тутилган суд муҳокамасига тайёрлашнинг барча зарур ҳаракатларини амалга оширилганидан сўнггина ишни кўришга киришишга ҳақли. Қарор лойиҳасида судларнинг эътибори ишларни суд муҳокамасига тайёрлаш барча даъво ва алоҳида тартибдаги ишлар бўйича уларни тўғри ва ўз вақтида кўрилиши ҳамда ҳал этилишини таъминлаш мақсадига эга бўлган фуқаролик процессининг мустақил босқичи ҳисобланиши ҳамда мажбурийлигига қаратилган.

    Йиғилишда таъкидланганидек, муҳокама этилган Пленум қарорлари жиноят ва фуқаролик ишларини қонуний ҳамда адолатли ҳал этишда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга, қонун ҳужжатларининг суд амалиётида аниқ ва бир хилда татбиқ этилишига, ягона суд амалиётини шакллантиришга, шунингдек янги қабул қилинган қонун ҳужжатларини амалиётда янада самарали қўлланилишига хизмат қилади.

    Эътиборлиси, Пленум мажлисида мазкур қарорларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятини аҳолига, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимларига, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судлар судьяларига тушунтириш бўйича вилоятларда ва маҳаллаларда тадбирлар амалга ошириш лозимлиги қайд этилди.

    Кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

    24.08.2018, 19:44   Изоҳ (0)   20803
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тошкент—Ўш» ва «Бектемир—Чорбоғ» автомобиль йўлларида фоторадарлар ўз вақтида жарима тўламаган ҳайдовчиларни тутиб бермоқда

    24.08.2018, 19:33

    Халқ таълими вазири: 2019 йилнинг 1 январидан олий тоифали ўқитувчилар 2,5 млн сўм ойлик олади

    24.08.2018, 18:33

    Қорақалпоғистонда 1734 фуқаро 17 та тиббий текширувдан ўтди

    24.08.2018, 18:14

    «Ўзбекистон темир йўллари» Мустақиллик байрами муносабати билан чипталарга 50 фоизли чегирма эълон қилинди

    24.08.2018, 17:57

    Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш вазирлигини Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги этиб қайта ташкил этиш режалаштирилмоқда

    24.08.2018, 17:37

    Андижонда 613 грамм марихуана сотаётган фуқаро қўлга тушди

    24.08.2018, 17:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.