АҚШ президенти Дональд Трамп Россия томони Вашингтон билан ҳамкорлик қилган тақдирда, унга нисбатан киритилган санкцияларни олиб ташлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқишга тайёр бўлишини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
Трампнинг таъкидлашича, бунда гап, хусусан, Украина ва Суриядаги вазиятлар билан боғлиқ масалалар ҳақида бормоқда.
Аввалроқ АҚШ яқин ҳафталар ичида «Шимолий оқим — 2» лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи компанияларга қарши санкциялар киритиши мумкинлиги хабар берилган эди. Шунингде, АҚШ глобал иқтисодиётга зарарни камайтириш учун Россияга қарши санкциялар регламентига ўзгартиришлар китиши мумкинлиги ҳам маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)