Малайзиялик 42 ёшли балиқчи Ҳамид Моҳд Исмоил тимсоҳ ҳужумига учради. Эркак эрталаб қирғоққа балиқ овлаш учун келганда, йиртқич унга сувдан сакраган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Эркак мўъжиза туфайли тимсоҳ жағларидан қочиб қутулган, бироқ йиртқич эркакнинг юзи ва кўкрагида жиддий жароҳат қолдирган.
Моҳд Исмоил қон йўқотган ва шок ҳолатда ўз мотоциклига ўтириб, шифохонага борган.
Эркак касалхона остонасига етиб келиши билан кўп қон йўқотганлиги сабабли ҳушидан кетган. Балиқчи тирик қолган, бироқ жуда кучсиз ва шок ҳолатида қолмоқда.
Изоҳ (0)