БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик котибият сиёсий департаменти ёки бошқа органи Сурия бўйича «махфий директива (кўрсатма)» чиқаргани ҳақидаги ахборотни рад этди, деб ёзади «РБК».
«Маслаҳатлашувлар йўли билан тузилиб, БМТ тизими бўйлаб тарқатилган ҳамда Суриядаги эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлашга қаратилган, адолатли ва нодискриминацион асосдаги ички кўрсатмалар ва тамойиллар мавжуд, улар эҳтиёжлардан келиб чиқиб, бетарафлик ва холислик тамийилларига асосланган», — деди Дюжаррик.
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бутун БМТ тизими бўйлаб ташкилот тузилмаларига Сурия иқтисодиётини тиклаш бўйича бўйича ҳар қандай лойиҳаларда қатнашишни тақиқловчи махфий директива тарқатилганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)