Аввалроқ хабар бергилганидек, бугун, 19 август санасида ўзбекистонлик атлетлар 6 та спорт турида баҳсларга киришди. Ушбу спорт турлари орасида теннис ҳам бўлиб, бугун микст, яъни аралаш жуфтликни ҳосил қилган теннисчилар ўз иштирокларини бошлади.
Оқгул Омонмуродова ва Санжар Файзиевдан иборат ўзбекистонлик теннисчилар жуфтлиги Шри-Ланка терма жамоаси аъзолари Диссанаяки/Кирерага қарши кортга чиқиб, 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучишди.
Бироздан сўнг Ирода Тўлаганова ва Фаррух Дўстовдан таркиб топган аралаш жуфтлик Хитой Тайпейи теннисчилари Чанг/Хсиех тандемига қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)