Кеча, 18 август санасида Индонезиядаги Осиё ўйинларининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди. Маросимга Жакарта мезбонлик қилди. Худди шу вақтда ўйинлар ўтадиган иккинчи шаҳар — Палембангда ҳам махсус фестиваль уюштирилди. Мухлислар ва спортчилар очилиш маросимини тўғридан-тўғри кузатиб боришди. Тадбир сўнгида эса Палембангда ҳам катта мушакбозлик қилиниб, мусобақага ўзига хос рамзий старт берилди.
Маълумот учун, Палембанг шаҳри соҳил волейболи, каноэ ҳамда академик эшкак эшиш, боулинг, теннис, аёллар футболи, климбинг, ўқ отиш каби спорт турлари вакилларини қабул қилади. Қолган барча спортчилар Жакартада мусобақаларга киришади.
Қуйидаги маросимдан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)