Бироз аввал бугун, 19 август санасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида Осиё олимпия кенгашининг 37-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди.
Ассамблеянинг иккинчи қисмида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ҳам қатнашиб, Осиё олимпия кенгаши президенти шайх Аҳмад ал-Фаҳад ал-Аҳмад ал-Сабоҳ, Осиё олимпия кенгаши вице-президенти, Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) президенти вазифасини бажарувчи Ғофур Раҳимов ва Осиё самбо иттифоқи президенти Аламжон Муллаев билан учрашди.
Эслатиб ўтамиз, Ғофур Раҳимов жорий йилнинг 27 июль санасида Ўзбекистонга ташриф буюриб, Миллий олимпия қўмитасида Умид Аҳмаджонов билан учрашув ўтказиб, мамлакатда боксни ривожлантириш бўйича ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)