Беларусь пойтахти Минск шаҳрида дзюдо бўйича Европа Очиқ кубоги бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Миллий олипмия қўмитаси матбуот хизмати.
Беҳзод Тўрабоев бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан, 60 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Шарофиддин Лутфуллаев барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
-73 кг вазн тоифасидаги Ҳикматилло Тўраев ҳам мусобақа давомида муваффақиятли иштирок этди ва якунда олтин медаль соҳибига айланди. Ушбу ғолиблик орқали ҳар икки дзюдочи ҳам100 рейтинг очкосига эга бўлди.
Маълумот учун, мусобақада 40 та давлатдан 430 нафар дзюдочи совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)