Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Адлия вазирлиги томонидан қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, тизимга янгича ёндашувларни жорий этиш мақсадида ташкил этилган брифингда Ўзбекистонда мактаб формаси мажбурий ёки йўқлиги ҳақидаги саволга аниқлик киритилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

— Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг замонавий ягона мактаб формаси жорий этилмоқда. Бу тартиб 2018/2019 ўқув йилида ихтиёрий, 2019/2020-ўқув йилидан эса мажбурий бўлади, — деди Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Акбар Тоғаев. — Мактаб формасининг бола саломатлигига салбий таъсир этмаслиги ҳам эътибордан чет қолмаган, бу борада миллий менталитет, иқлим шароитлари ҳисобга олинган.

Тасдиқланган мактаб формаси 3 йил давомида синовда бўлади ва бу вақт давомида берилган таклиф, мулоҳазалар ёрдамида янада такомиллаштирилади. Мактаб формасини сотиб олишда ота-оналар учун қулайлик яратиш мақсадида қисқа муддатли (олти ойдан кам бўлмайдиган) истеъмол кредитлари ажратилиши белгиланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Вазирликнинг 8 млрдга тушган сайти, қашқадарёлик ота-ўғилнинг Тошкентни «лол қолдирган» қилмиши: «Дарё»да ҳафта дайжести
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди