Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинди.
Фармонга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2018 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақидаги қуйидагиларни назарда тутувчи таклифи қабул қилинди:
- Тошкент шаҳар ва унинг таркибига кирувчи туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари негизида халқ депутатлари Кенгаши тасдиқлаган бюджет доирасида тегишли ҳоким томонидан тузилмаси ва штатлари белгиланадиган ва ўзгартириладиган Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари девонларини ташкил этиш;
- Молия, Иқтисодиёт, Қурилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари раҳбарларини Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тегишли вазир билан келишилган ҳолда, уларнинг туман бўлинмалари раҳбарларини эса тегишли ҳудудий давлат бошқаруви органи раҳбари билан келишилган ҳолда туман ҳокими томонидан лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
- Тошкент шаҳар ҳокими ва унинг ўринбосарлари иштирокидаги давлат ҳокимияти ваколатларига эга бўлган ҳудудий идоралараро коллегиал органлар (комиссиялар, кенгашлар ва бошқалар)ни уларнинг вазифа ва функцияларини тегишли ҳудудий давлат бошқаруви органларига берган ҳолда кескин қисқартириш.
- Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бош бошқармаси ҳамда туманларнинг иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари;
- Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармаси ва туман ҳокимликларининг молия бўлимлари;
- Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ва туманлар қурилиш бўлимлари;
- Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси
- ва туманлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимлари;
- Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг Тошкент шаҳри бўйича ҳудудий бошқармаси ва инвестициялар бўйича туман бўлимлари.
Тошкент шаҳридаги ҳудудий давлат бошқаруви органлари Тошкент шаҳар ҳокимига бўйсунади ва ўз фаолияти тўғрисида тегишли республика давлат бошқаруви органига ҳисобот беради.
Тошкент шаҳри туманларидаги ҳудудий давлат бошқаруви органлари туман ҳокимига бўйсунади ва ўз фаолияти тўғрисида Тошкент шаҳридаги тегишли ҳудудий давлат бошқаруви органига ҳисобот беради.
Изоҳ (0)