Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Регистон мажмуасига ташриф буюрди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.
Меҳмонларга мажмуадаги уч муҳташам обида – Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларининг тарихи, мустақиллик йилларида бу ерда олиб борилган ишлар ҳақида сўзлаб берилди. Ўзбекистоннинг меъморчилик анъаналари, қадимий обидаларнинг мустаҳкамлиги, Тиллакори гумбазининг нақшинкор жилолари Эмомали Раҳмонда катта таассурот қолдирди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Регистон майдонида эсдалик учун суратга тушди.
Изоҳ (0)