2018 йилнинг 6—10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида ўтказиладиган Халқаро мақом санъати анжуманида ғолибларнинг пул мукофотлари белгиланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги.
«Гран-при» — 15 000 АҚШ доллари;
1-ўрин — 2 та, ҳар бири 10 000 АҚШ доллари;
2-ўрин — 2 та, ҳар бири 7 000 АҚШ доллари;
3-ўрин — 2 та, ҳар бири 5 000 АҚШ доллари.
Шунингдек, анжуман доирасида фаол ижрочиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида «Профессионал мақом хонандаси», «Профессионал мақом созандаси», «Профессионал мақом устози», «Профессионал мақом тарғиботчиси», «Профессионал ёш мақомчи» ва «Профессионал мақом бастакори» каби номинациялар бўйича иштирокчилар рағбатлантирувчи совға ва мукофотлар билан тақдирланади.
Изоҳ (0)