Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтган мусиқа фестивалида 457 нафар гитарачи AC/DC гуруҳининг Highway to Hell қўшиғи мусиқасини бир вақтда ижро этди. Иштирокчилар электрогитарада битта композицияни бир жойда синхрон ижро этган кишилар сони бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Meduza жараён акс этган видеога эътибор қаратди.
Тhe Choirboys гуруҳи саҳнадан оломон ичидаги мусиқачилар учун ритм бериб турди. Гитарачилар Мarshall фирмасининг портатив овоз кучайтиргичларидан фойдаланди. Қурилмалар ташриф буюрувчиларга 45 долларлик рўйхатдан ўтишдан кейин берилди. Фестивальдан тушган маблағлар носоғлом муҳитдан чиққан болаларни мусиқага ўргатувчи Australian Children’s Music Foundation нотижорат ташкилотига йўналтирилган.
Изоҳ (0)