Тошкент шаҳрида «Куйловчи фавворалар шоуси» халқаро мусиқа лойиҳаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Алишер Навоий номли давлат академик катта театри яқинидаги майдонга келган минглаб томошабинлар жонли мусиқа остида юқорига интилаётган фавворалар ва беқиёс лазер шоуси гувоҳига айланди.
Шоуда маэстро Аркадий Берин (Германия) ва Молдова халқ артисти Константин Москович иштирок этди.
Изоҳ (0)