Италия шимолидаги Генуяда А10 пуллик автомагистрали ўтган кўприк қулади. Шаҳар тез тиббий ёрдам хизмати раҳбарининг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлган — қурбонларнинг бир қисми кўприкда, бир қисми эса унинг остида эди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Adnkronos нашрининг ёзишича, автомобиль ҳаракати «тўлиқ тўхтаб қолган». Кўприкка олиб чиқувчи тоннелларда ўнлаб автомобиллар тиқилиб қолган.
Баландлиги салкам 50 метр бўлган кўприк турар жой бинолари, темирйўл излари ва саноат зонаси жойлашган водий бўйлаб ўтади. Сурат ва видеолардан хулоса қилинса, кўприкнинг марказийнинг қисми қулаганини кўриш мумкин.
Италия темир йўллари маъмурияти Генуяда темирйўл ҳаракати тўхтатилганини маълум қилди.
Кучли ёғингарчилик вақтида юз берган қулашнинг асл сабаблари ҳозирча маълум эмас. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, кўприк устунлари (асослари) мунтазам равишда таъмирлаб турилган.
Изоҳ (0)