Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев (2011—2017 йиллар) 2010 йил 7 апрелга ўтар кечаси махсус хизматлар ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди. Эълон қилинган видеода Атамбаевнинг уйига махсус хизматлар офицерлари бостириб кириб, улар билан бирга кетишни қатъий талаб қилгани акс этган, дейилади «Zen.yandex.ru» хабарида.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Мухолифатчи видеода ҳуқуқ-тартибот ходимларига унинг оиласи Қирғизистонни тарк этишини кутмоқчи эканлигини айтган. У махсус хизматлар ҳимояси остида бўлишга рози бўлмасдан, оиласининг хавфсизлиги бажарилган тақдирдагина ҳибсга олинишига рози бўлган.

Атамбаевнинг адвокати талаби билан унинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносига гувоҳлик кўрсатмаларини олиш учун олиб кетишмоқчилигини маълум қилишган. Мухолифатчи ва адвокат бунга ишонмаган.

Атамбаевнинг махсус хизматлар ходимлари билан суҳбати таҳдидларга айланиб кетди. Мухолифатчи бир офицерни уни ўлдирадиган бўлишса, уни «ернинг тагидан бўлса ҳам топишлари» ҳақида огоҳлантирган.

Охир-оқибат, Атамбаев махсус хизматлар офицерлари билан бирга кетган. Аммо бу Боқиевнинг ҳокимиятини сақлаб қолишга ёрдам бермади, апрелда мамлакат бошқарувини бошқа одамлар ўз қўлига олди.

https://www.facebook.com/kg.гов.неwс/видеос/444495295960117/?т=0

Изоҳ
Асосий янгиликлар