Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Алабино полигонидаги АрМИ-2018 халқаро ҳарбий ўйинлари иштирокчилари бўлган давлатлар миллий кўргазмалари ташкил этилган «Дўстлик уйи»да бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Шойгу Мьянма, Уганда ва Иордания мусиқа асбобларини чалди. Хитой чойи, қирғиз минерал суви ва Шарқ ширинликларидан тотиб кўрди.
Россия мудофаа вазирини, айниқса, Ўзбекистонда ясалган китоблар учун ёғоч йиғма лавҳ, Сурия халқ амалий санъати буюмлари ва Мисрдан келтирилган мис идиш қизиқтириб қолгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)