Ҳиндистоннинг Керала штатидаги сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 37 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Кералада чоршанба куни бошланган кучли ёғингарчилик ҳамон давом этмоқда. Бунинг оқибатида қуйи жойларда жойлашган аҳоли яшаш пунктлари тўлиқ сув остида қолган, кўчкилар юз берган.
NDTV телеканали маълумотларига кўра, кўчки ва тошқинлар оқибатида 15,6 мингдан ортиқ аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилган, штатда жабрланувчиларга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун 500 дан ортиқ лагерлар ташкил этилган.
Аҳолини хавфсиз жойга кўчириш ва биринчи шошилинч ёрдам кўрсатиш ишларига армия, ҳарбий-денгиз кучлари, ҳарбий-ҳаво кучлари, соҳил қўриқлаш хизмати жалб этилган.
Изоҳ (0)