Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 август куни Тошкентнинг Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Чўпонота кўчаси кесишмасида (Миллий стадион олдида) бунёд этилган йўл ўтказгич билан танишди. Шу куни объект фойдаланишга топширилди, кўприк бўйлаб ва унинг остидан транспорт қатнай бошлади.
Репостънинг «Ўзбекистон 24» телеканалига асосланиб хабар беришича, ушбу йўл ўтказгични қуриб, фойдаланишга топшириш лойиҳаси 132 миллиард сўмга тушган. Маълумот учун, унинг қурилиши 2017 йил мартида бошланган эди. Лойиҳа «Ўзбекистон темир йўллари»нинг «Метроқурилиш» корхонаси томонидан бажарилган.
Изоҳ (0)