Ўзбекистон интернет-нашрларидан бири Яккасарой туманида 14 ёшли қиз олиб қочилиб, зўрлангани ҳақида 10 август куни хабар берган эди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати бундай маълумотларни рад этди.
«Тошкент шаҳар ИИББ ушбу маълумот ҳақиқатга мос эмаслигини маълум қилади. Қолаверса, август ойи мобайнида Яккасарой тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ва Ички ишлар бўлимига бу турдаги оғир жиноят юзасидан бирорта ҳам ариза келиб тушмаган», — дейилади расмий ахборотда.
ИИББ матбуот хизматининг қайд этишича, интернет-нашрнинг бу «янгилиги»ни «ички ишлар органларини обрўсизлантириш ва ўзига арзон рейтинг ишлаб олиш мақсадида эълон қилинган асоссиз маълумот сифатида баҳолаш мумкин». «ОАВ вакилларини чоп этиладиган ҳар бир хабар учун масъулиятни ҳис қилишга, ахборотни ишончли манбалардан олишга чақириб қоламиз», — дейилади ИИББ ахборотида.
Изоҳ (0)