Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Юнусобод туманидаги Aurum 898 тунги клубда ташрифчи ва қўриқчилар ўртасида юз берган муштлашув видеоёзуви тарқалди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Бош прокуратура ахборотига кўра, воқеа 8 август куни 23:45 атрофида юз берган. Муштлашув оқибатида эркин курашчи Жамшид Кенжаев вафот этган. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тунги клубнинг тўрт нафар қўриқчиси эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Изоҳ (0)