Тошкентнинг Байналмилал кўчасида 1—2 август кунлари йўлнинг қарама-қарши томонидан ҳаракатланган 26 нафар ҳайдовчидан яна 5 нафари 9 август, пайшанба куни маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳайдовчиларга нисбатан йўл ҳаракати қоидаларининг 65-бандига кўра баённомалар расмийлаштирилди. Маъмурий жавобгарлик кодексига кўра, ушбу қоидабузарликни содир этган ҳайдовчи энг кам иш ҳақининг 10 баравари (10 август ҳолатига кўра — 1 843 000 сўм) миқдорида жаримага тортилади.
Аввалроқ, Байналмилал кўчасида 26 та автомобиль йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда йўлнинг қарама-қарши томонидан ҳаракатлангани акс этган видеорегистратор ёзуви эълон қилинган эди. Ҳайдовчилардан 5 нафари 1,8 миллион сўмдан жаримага тортилган.
Изоҳ (0)