Халқаро пресс клубнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида GM Uzbekistan мутасаддиларидан компаниянинг янги моделлари, хусусан, электромобиллар ҳақида сўралган.
«Компаниямиз томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни такомиллаштириш мақсадида ҳар бир русумдаги автомобилларнинг модель йили бўйича замон талаби асосида янги ўзгаришлар билан ишлаб чиқаришга тадбиқ қилади. Буларга мисол қилиб газ ускунали Lacetti модификацияси, олд панжараси янгиланган Spark хамда сентябр ойидан сотуви амалга ошириладиган Tracker автомобилини келтириш мумкин», дейилади мазкур саволга мутасаддиларнинг жавобида.
Маълумот учун, Ўзбекистонда Chevrolet Tracker ишлаб чиқарилиши 2017 йил ноябрида маълум бўлганди. Ўшанда «Ўзавтосаноат» делегациясининг Жанубий Кореяга ташрифи доирасида умумий суммаси 189,9 миллион долларга тенг 7 та келишув, шунингдек, жами қиймати 614 миллион доллардан ошиқ шартномалар имзоланганди.
GM О`збекистон вакилларига кўра, истиқболдаги режаларда элетромобилларни ишлаб чиқариш ҳам белгиланган. Хусусан, «А» туркумидаги автомобиллар бўйича 2027 йилдан ва «V» синфидаги автомобиллар бўйича 2028 йилдан бошланиши кўзда тутилган.