Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 11 август, шанба куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 22—24, кундузи 37—39 даража иссиқ бўлади, деб ёзмоқда ЎзА.
Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 18—23 метргача кучайиши мумкин.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг бошқа ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради,ёғингарчилик кутилмайди.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда кечаси 20—25, кундузи 28—33 даража иссиқ бўлади. Бухоро ва Навоийда кечаси 21—26, кундузи 35—40 даража иссиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятида кечаси 20—25, кундузи 35—40 даража иссиқ бўлади. Қашқадарё ва Сурхондарёда кечаси 22—27, кундузи 37—42 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғонада кечаси 20—25, кундузи 33—38 даража иссиқ бўлади. Тоғли ҳудудларда кечаси 15—20, кундузи 27—32 даража иссиқ бўлади.
Изоҳ (0)