Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи С.А. исмли аёл 28 июль куни йирик миқдордаги ўғирликка дуч келгани юзасидан ИИБга мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Мурожаатчига кўра, 25 июль куни номаълум шахслар «Кўктош Барака» МЧЖ буюм бозори ҳудудида у томондан қаровсиз қолдирилган, ичида 3 000 АҚШ доллари ва умумий қиймати 116 миллион 348 минг сўмлик заргарлик буюмлари бўлган сумкасини ўғирлаб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни яшаш ва ишлаш жойини тайини бўлмаганлар аёллар М.А. ва З.Б. ҳамда Сурхондарё вилоятида яшовчи аёллар Ю.Х. ва Д.Р. содир этганликлари аниқланди.
Улар қўлга олинди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)