«Манчестер Сити» дарвозабони Жо Ҳарт фаолиятини АПЛнинг бошқа бир клуби «Бёрнли»да давом эттирадиган бўлди.
31 ёшли Ҳарт янги клуби билан 2 йиллик шартнома имзолади.
Аввалроқ «Бёрнли» Жо учун «шаҳарликлар» ғазнасига 3,5 миллион евро ўтказиб бериши хабар қилинганди.
Дарвозабон ўтган мавсумни «Вест Ҳэм»да ижара асосида ўтказганди. Ҳарт Англия премьер-лигасининг 19 та учрашувида қатнашиб, ўз дарвозасидан 39 та гол ўтказиб юборган.
«Сити»да эса умумий ҳисобда 12 йил ўйнади ва бу даврда 2 бор Англия чемпионлиги ҳамда Лига кубогини, шунингдек, 1 марта мамлакат кубогини ютишга эришди.
Изоҳ (0)