Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда аргентиналик мутахассис билан ЎФА ўртасида имзоланган битим тафсилотлари маълум қилинди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.
Купер Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан «3+1» кўринишида шартномага имзо чеккан. Яъни, агар мутахассис миллий терма жамоани Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ—2022 га олиб чиқадиган бўлса, у ҳолда унинг шартномаси автоматик равишда яна бир йилга узайтирилади.
Изоҳ (0)