Жанубий Кореянинг Куми шаҳрида сохта диний удум чоғида ёпиқ тобутда аёл киши нафаси бўғилиб ўлиб қолди, деб ёзади The Telegraph.
Аёл тобутда ўтказилган бир кеча уни ёвуз руҳлардан тозалаб, унга омад келтиришига умид қилган эди. Маросимда унинг дугоналари ҳам ўз тобутлари билан қатнашган.
Уч аёл 2 август, пайшанба уни кечқурун 8:00 атрофида тобутларга кириб олган. Тахминан икки соатлардан кейин улардан бири нафас олишга қийналаётганидан шикоят қила бошлаган. У тобутдан чиқишга уринган, аммо танишлари уни чидашга кўндирган.
Эрталаб дугоналардан бири уйғониб, қутидан чиққан ва қолганларни текшириб кўришга қарор қилган. У тобутларнинг қопқоғини очиб, аёллардан бири қаттиқ ухлаб ётганини, икинчиси ўлиб қолганини кўрган.
Изоҳ (0)