Франциянинг Пюи-де-Дом департаментида самолёт қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, самолёт Мазуар коммунасидаги ферма яқинида, Тошкент вақти билан 15:30 да қулаган. Самолёт бортида бўлган уч киши — бир эркак ва икки аёл ҳалок бўлган.
Ҳодиса жойига ҳаво транспорти жандармерияси ходимлари, техник мутахассислар юборилган. Авиаҳалокат сабаблари ҳозирча маълум қилинмаяпти.
Изоҳ (0)