Туркиялик Серен Йилмаз исмли қиз 23 дақиқа ичида 255 та гўштли кабобни паққос туширди, деб ёзади «РИА Новости».
Таъкидланишича, 21 ёшли қизнинг вазни 44 кг. Шу сабабли Анталиядаги ресторанлардан бирида кабоб ейиш тезлиги бўйича мусобақа уюштиришга қарор қилишганида, дастлаб уни иштирокчилар сафига киритишни исташмаган.
Аммо Серен ҳаммани ҳайратда қолдирди. Қиз мусобақада катта фарқ билан ғалаба қозонишдан ташқари, нон ва бошқа егуликлардан ҳам бош тортмади.
Изоҳ (0)