Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 5 август кундузги 10:10 да 5-даҳа ҳудудида янги қурилаётган уйларда пропан газ балонда қолган газ қолдиғи сизиб чиқиб, аланга чиқиши натижасида чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса мазкур уйларда ишлаётган Шайхонтоҳур туманида яшовчи, «Бинокор» трест қурилиш раҳбари Н.Ҳ., шу трест ишчилари З.А. ва Х.М. техник хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслиги оқибатида юзага келган.
Натижада мазкур шахслар турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)