Испания суди томонидан қарийб 3 минг йилга озодликдан маҳрум қилинган ETА ташкилотининг жангариси Санти Потрос озодликка чиқди. Бу ҳақда «Комсомолская правда» хабар бермоқда.
Террорчи баскларнинг ETА (Эузкади Та Азкатасуна, «Басклар мамлакати ва озодлик») сепаратик гуруҳига алоқадор. Санти Потроснинг ҳақиқий исми — Сантьяго Арроспиде Сарасола. Потрос 5 август куни қамоқхонадан чиқарилган.Прокуратура Потроснинг 40 дан ортиқ теракт уюштирганини исботлаган. Жумладан, Потрос 1987 йилда Барселонадаги Ҳиперcор супермаркетда амалга оширилган портлашга алоқадор ҳисобланади. Теракт оқибатида 21 киши ҳалок бўлган.
Потрос 1987 йили қурол ва портловчи моддалар сақлагани учун Францияда илк марта қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 13 йиллик жазони ўтаган Потрос 2000 йили Испанияга экстрадиция қилинган. Испанияда Потрос содир этган 11 та жинояти учун 3 минг йилга қамалган.
Аслида Потрос ҳеч қачон озодликка чиқмаслиги керак эди. У қамоқда 31 йил ўтирган: 12 йил Францияда ва 18 йил Испанияда.
2006 йили Испания суди жазонинг максимал муддатини 30 йил деб белгилади. Шундай қилиб, Потрос 2030 йилгача қамоқда ўтириши керак эди. Бироқ Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Парот доктринасини (муддатидан олдин озодликдан чиқиш ҳуқуқини бермаслик) бекор қилиши натижасида Потроснинг жазо муддати 5 йилга қисқартирилди ва у 2025 йилгача қамоқда ўтирадиган бўлди. 2008 йили Европа Иттифоқи ҳудудида жазо муддатларини умумлаштириб ҳисоблаш ҳақида қарор қабул қилди. Шундай қилиб, дунёнинг энг хавфли террорчиси 31 йиллик жазо муддатини ўтаб, озодликка чиқди.
Изоҳ (0)