«Ёшлар» телерадиоканали мухбири Дурдона Очилова Давлат тест маркази директори Мажид Каримов билан суҳбат уюштирди. Суҳбат YouTube’га жойлаштирилган.
Давлат тест маркази директорининг маълум қилишича, 1—4 август кунлари 247 мингга яқин абитуриент тест синовларида иштирок этган. 4800 дан зиёд абитуриент имтиҳонларда қатнашмаган. 600 дан ортиқ киши синовлардан четлаштирилган.
— Тест саволлари базаси марказ томонидан 2017 йилнинг октябридан бошлаб шакллантирилган, — дейди Мажид Каримов. — Имтиҳонлар 16 кун давом этиши ва тест натижалари эртаси куни чиқарилиши эътиборга олиниб, ҳар бир фан бўйича тест кодлари ишлаб чиқилган. Кодлар такрорланмаслиги назарда тутилган. Механизм битта фандан иштирок этадиган саволларни фақатгина бир вақтда фойдаланиш имконини беради. Бундан ташқари, 15 кун 2 сменага мўлжаллаб саволлар базаси шакллантирилган. Саволлар қайтарилиши мумкин эмас. Ҳар битта кунга, ҳар битта сменага саволлар мажмуаси тайёрланган.
Изоҳ (0)