• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонликларнинг тарвузнинг нархини эшитганда тарвузи қўлтиғидан тушмоқда

    Ўзбекистонда айни пишиқчилик мавсуми бўлишига қарамай, полиз маҳсулотларининг баҳоси арзонлашмаяпти. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Буни Марказий банк томонидан июль ойида айрим истеъмол товарлари ва хизматлар нархи юзасидан ўтказилган мониторинг натижалари ҳам тасдиқлайди. Унда келтирилишича, ўтган йиллардагига қиёсланганда тарвуз ва қовун нархлари юқорилигича қолмоқда. Ҳозирги пайтда тарвузнинг бир килограмми ўртача 800-1800 сўм, қовунники эса 1800-3200 сўм атрофида.

    Содда қилиб айтганда, ўртача катталикдаги тарвузни 10 минг сўмдан камига ололмайсиз. Боз устига, пайкал бошида тарвуз-қовунни текин еб, донабай харид қилишга одатланган халқимизга бу неъматни килолаб сотишаётгани эриш туюлаётгани ҳам бор гап.

    Хўш, полиз маҳсулотлари нега қиммат? Уларнинг ёз фаслидаёқ тақчил бўлиб қолишининг сабаби нимада? Мониторингда бу табиий омиллар ва экин майдонлари қисқаргани билан изоҳланмоқда. Аслида ҳам шундайми?

    Яширишнинг ҳожати йўқ, шу пайтга қадар полизчиликка эътибор жуда паст эди. Тарвуз, қовун, қовоқ оралиқ ва такрорий экин сифатида экилган, холос. Айрим ишбилармон фермерларгина пахта ҳамда ғалла майдонлари уватларида бўш қолган бир парча ерда полиз маҳсулотлари етиштиришнинг уддасидан чиқишган. Шулар орқали ички ва ташқи бозорда бирдек талаб катта бўлган бундай ноз-неъматларга нисбатан эҳтиёжни қондириш имконсиз эканлигини англаш учун киши олим ёки иқтисодчи бўлиши шарт эмас.

    Шу маънода, охирги йилларда ушбу масалага давлат миқёсида аҳамият берила бошлангани деҳқонларнинг умидини учқунлантиргандек бўлди. Гап шундаки, қисқартирилган паст рентабелли пахта майдонлари ўрнига асосий экин сифатида полиз жойлаштирила бошланди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан олинган маълумотларга қараганда, жорий йилда 14,4 минг гектар ана шундай ерда полиз экинлари экилди.

    — Бундан ташқари, ғалладан бўшаган майдонларнинг қарийб 50 минг гектарида полиз экинлари парваришланиши кўзда тутилган, — дейди вазирликнинг Сабзавотчилик, картошкачилик ва полиз экинлари бошқармаси бошлиғи Зафар Ортиқов. — Шунинг ҳисобига 2,2 миллион тонна ҳосил олиниши режалаштирилган. Бу ўтган йилдагига нисбатан 130 минг тонна кўп дегани.

    Демак, экин майдонлари қисқартирилмаган. Аксинча, кўпайган. Ахир илк бор жорий йилда полиз маҳсулотлари асосий экинлар қаторига киритилганини ҳисобга олсак, мантиқан тўғри-да. Бироқ мустақил кузатувчиларнинг фикри бошқачароқ. Улар полиз майдонлари камайган, деган қатъий позицияда. Буни шу пайтгача ушбу турдаги ноз-неъматлар деҳқон хўжаликлари ва томорқачилар томонидан етиштирилгани, ўтган йили тарвузнинг баҳоси ҳозиргидан икки баравардан ҳам паст бўлгани, оқибатда яхши фойда кўрмаган аксарият оилалар бу мавсумда полиздан воз кечиб, унинг ўрнига пиёз, саримсоқпиёз каби экинлар эккани билан исботлашга ҳаракат қилмоқда.

    Эҳтимол шундайдир. Лекин кўкламда салкам 14,4 минг гектарга полиз уруғи қадалгани рост.Тақдим этилган маълумотларни кўздан кечирамиз. Унда баён этилишича, масалан, пахтадан бўшатилган майдонларнинг полиз учун ажратилган қисми барча ҳудудда мақсадли тақсимланган. Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятини ҳисобга олмаганда, албатта.

    Энг катта майдон тармоқда довруғ қозонган Сирдарё (8279 гектар), Сурхондарё (1376 гектар), Жиззах (1332 гектар) вилоятлари улушига тўғри келади. Ҳақли савол туғилади: унда муаммо нимада? Ё мўлжалдаги ҳосил олинмадими? Деҳқонларнинг фикри билан қизиққанимизда, асосий сабаб сифатида бу йилги ноқулай об-ҳаво шароитини кўрсатмоқда.

    — Деҳқончилик барори табиат билан-да, — дейди Оқ олтин туманилик уста деҳқон Сафар Мамадалиев. — Айниқса, полизчиликда ердаги нам ва ҳарорат маромида бўлиши керак. Шунда уруғ тез унади, илдиз отиб, палак ёяди. Эътибор қилган бўлсангиз, бу йил май ойи салқин келиб, июннинг бошларигача сақланиб турди. Бу ҳол экин ривожини сусайтирди. Айни саратондаги аномал иссиқ ҳаво ҳодисаси, гармсел оқибатида эрта ва ўртапишар тарвузлар гул ва ҳосил тугунчаларининг катта қисмини тўкиб юборди. Бу эса ҳосил салмоғига путур етказмай қолмади.

    Тарвуз — иссиқсевар, ёруқсевар, шунингдек, қурғоқчиликка чидамли ўсимлик. Шу боис Марказий Осиёда у экиладиган майдони жиҳатидан полиз экинлари орасида қовундан кейин иккинчи ўринда туради. Ҳосилдорлиги юқори. Нав хусусияти, тупроқ унумдорлиги, агротехника тадбирларига қараб, гектарига 20 — 60 тоннани ташкил этади.

    — Бу йилги шароитда бундай юқори ҳосил олиш қийин, — дейди чироқчилик Нурбек Нормуҳаммадиев. — Чунки сув тақчил. Томорқамнинг 20 сотихига эртаги, яна шунчасига кечки тарвуз эккандим. Айни гулдан чиқиб, ҳосили вазн йиғадиган пайт сув узилиб қолди. Бу пайтда жўякларга сув жилдиратиб қўйилса, қучоғингизга сиғмайдиган тарвуз битади. Экинни чанқатиб қўйганимиз туфайли биринчи теримдаги тарвузлар «тарс-тарс» ёрилиб қолди. Шукр, иккинчи терим яхши бўлди. Харажатларим қопланди. Энди умидим кечкисидан.

    Тан олиш керак, бугун мева-сабзавотчиликда бўй кўрсатаётган муаммоларнинг ўқ илдизи уруғчиликка бориб тақалади. Сабаби, хорижнинг усти ялтироқ матоҳларига лол бўлиб, бебаҳо бойлик бўлган асл навларни йўқотиб қўйдик. Бозорларни айланиб, «Мармар тарвуз», «Манзур», «Олмос», «Дилноз»ни тополмайсиз. Кўкламгача сархил сақланадиган халқ селексияси маҳсуллари бўлган тарвузлар анқонинг уруғига айлаганига анча бўлди. Кунимиз пўсти қалин, мағзи эса резинкадай чўзиладиган, атиги бир марта ҳосил берадиган Голландиянинг дурагайларига қолди.

    Модомики, полизчиликдаги вазиятни ўнгламоқчи эканмиз, ишни, энг аввало, селексиядан бошлашимиз даркор. Асл навлар тикланмас экан, тупроқ-иқлим шароитига мос, ҳосилдор навлар яратилмаса, барча саъй-ҳаракатлар бекор.

    Табиий омилларга қарамасдан, айтиш мумкинки, тарвуз ҳосилининг чўғи кам эмас. Пайкалларда ҳар куни минг-минг тонналаб ҳосил узилиб, транспортларга жойланяпти. Лекин улгуржи деҳқон бозорларида ҳам ҳар йилги манзара — уюм-уюм тарвуз, қовунларни кўрмайсиз. Ўйга толасан, одамлар орасида юрган гап-сўзлар ростмикан: полиз маҳсулотлари четга чиқиб кетаётгани учун нархи пасаймаяпти.

    Масалага ойдинлик киритиш мақсадида «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамиятига мурожаат қилдик. Жамият мутахассисларининг айтишича, 2018- йилнинг 7 ойида 1221 тонна тарвуз, 5244 тонна қовун экспорт қилинган. Таққослаш учун айтганда, ўтган йилнинг шу даврида 423 тонна тарвуз, 3487 тонна қовун чет эллик буюртмачиларга етказиб берилган эди.

    Кўриниб турибдики, тарвуз экспорти салкам уч баробар ошган. Географияси ҳам кенгайган. Табиийки, буни ижобий ҳолат сифатида баҳоламоқ лозим. Маҳаллий қовун-тарвузлар яқин ва олис давлатларда ҳам тобора харидоргир бўлиб бораётганидан фақат қувонишимиз керак. Лекин экспорт ҳажмининг ўсиши ички бозорга салбий таъсир кўрсатмаслиги, истеъмолчиларнинг эътирозига сабаб бўлмаслиги зарур. Бунинг учун бозор талабини чуқур ўрганиш лозим. Йўқса, мувозанатни сақлаш ўта мушкул.

    Иқтисодчиларнинг фикрича, бозор иқтисодиёти шароитида маркетинг асосий ўринни эгаллайди. Мамлакат қишлоқ хўжалигида айни шу жиҳат оқсаётгани туфайли айрим маҳсулотлар ўта арзон, бошқалари эса қиммат. Бу йилги мавсум мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, пиёз, саримсоқпиёз, нўхат, картошка нархи тушиб кетган, олма, шафтоли, узум, гилоснинг баҳоси барқарорлиги таъминланган бўлса, тарвуз ва қовун қимматлашган. Балки кечпишар тарвузлар тарозига тушгач, вазият яхшиланар.

    Агар экинларни жойлаштиришда, ички ва ташқи бозорнинг реал эҳтиёжлари инобатга олинмаса, пухта маркетинг асосида иш тутилмаса, бундай ҳолат у ёки бу кўринишда такрорланаверади.

    Амалиётга ресурс тежамкор, инновацион агротехникаларни татбиқ қилиш, бозор механизмларини изчил қўллаш лозим. Токи, деҳқонда ҳадик эмас, балки меҳнатига яраша даромад олишга ишонч пайдо бўлсин. Ана шунда тарвуз бозорига тушган одамларнинг қўлтиғидан тарвузи тушмай, оғринмасдан харид қилади.

    06.08.2018, 14:37   Изоҳ (0)   86725
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дарья Масальская: «МДҲ гўзали»га яна қайтаман, аммо бошқача ролда

    06.08.2018, 11:49

    Нукус педагогика институти янги бинога эга бўлади

    06.08.2018, 11:43

    Ягона порталда Давлат божхона қўмитаси томонидан кўрсатиладиган айрим хизматлар ўчирилди

    06.08.2018, 11:15

    Санкт-Петербургда ўзбекистонлик қиз учинчи қават деразасидан тушиб кетди

    06.08.2018, 11:09

    Ўзбекистонда кўча чироқлари ва йўл белгилари энергиянинг муқобил манбаларига ўтказилади

    06.08.2018, 10:57

    Жанубий Кореялик инвесторлар Фарғонада тўрт юлдузли меҳмонхона ва кўп қаватли уйлар қуради

    06.08.2018, 10:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.