Ўзбекистондаги маҳсулотлар ва хизматлар сайтларидан бирида Jеt Boeing 737-500 самолёти сотилиши ҳақида эълон жойлаштирилди. Эълон берилган минтақа сифатида Наманган кўрсатилган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири маълум қилди.
Ҳозирда Россияда, Москвада сақланаётган ҳаво кемаси 1991 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, 120 нафар йўловчига мўлжалланган. Жами учган вақти 28 минг соатдан ошиқ.
Эълон муаллифининг Наманганда истиқомат қилувчи жиянига кўра, тоғаси транспорт воситалари олди-сотдиси билан шуғулланади ва айни пайтда Россияда истиқомат қилади.
Самолёт учун 1 млн. 50 минг доллар нарх белгиланган.
Изоҳ (0)