Очиқ маълумотлар портали ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўз расмий веб-сайтида жойлаштириши шарт бўлган маълумотлар рўйхати ишлаб чиқилди. Бу ҳақда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг матбуот хизмати «Дарё»га хабар бермоқда.
Рўйхат 2013—2020 йилларда Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш Комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштирувчи Республика комиссиясининг 7-сонли мажлис баёни 5-иловасида келтирилган.
Рўйхат билан «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг веб-сайтида танишиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилдаги 232-сон «Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Қарорида Очиқ маълумотлар порталини шакллантириш белгиланган.
Қарорга асосан, маҳаллий ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари ўз расмий веб-сайтлари ва Очиқ маълумотлар порталида эълон қилинадиган маълумотларни вақтида янгиланиб бориши лозим.
Изоҳ (0)