Венесуэла президентига портловчи мослама ўрнатилган дрон ёрдамида суиқасд қилишга уринишди, деб хабар беради «Вести.ru».
Николас Мадуро ва ҳукумат аъзолари портлаш оқибатида жабрланмаган.
Ҳодиса акс этган видеороликда Мадуро ўзидан муайян узоқликда портлаш овози эшитилганидан сўнг ўз нутқини тўхтатганини кўриш мумкин. Шундан сўнг трансляция тўхтатилади.
Ҳукумат ҳодиса юзасидан расмий изоҳ бермаган.
Изоҳ (0)