Венесуэла президенти Николас Мадуро унга нисбатан уюштирилган суиқасд ташкилотчиларидан бир қисми қўлга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
«Зудлик билан текширув бошланди. Бу борада олдинга силжишга ҳам эришилди, суиқасд ташкилотчиларидан бир қисми қўлга олинди», — деди у ҳодисадан кейин миллатга телемурожаатидан сўнг.
Мадуро мазкур ҳужумда Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос бошчилигидаги қўшни давлат ва Венесуэла ўнг кучларини айблади.
Венесуэла етакчисига дрон ёрдамидаги суиқасд акс этган видео эълон қилинди.
Изоҳ (0)