Тошкент ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг раис ўринбосари Диёр Мирзааҳмедов Тошкентда арт-объектлари қандай танланганлиги ва ўрнатилганлигига аниқлик киритди. Бу ҳақда у 3 август куни бўлиб ўтган брифинг доирасида маълум қилди, деб ёзади «Репост».
У кичик архитектура қурилмалари шаҳар бюджети ҳисобидан эмас, хусусий компанияларнинг хайрия маблағлари ҳисобидан ўрнатилганлигини маълум қилди.
Мазкур ҳолатда ҳеч қандай қарор ва фармойиш чиқарилмаган. Шунга мувофиқ, давлат ва хусусий компаниялар ҳамкорлигига бюджет маблағлари ажратилмаган.
«Хусусий компания шаҳарни тезкор безатиш ташаббуси билан чиқди. Компания барча объектларни қисқа муддатда ўрнатиши керак эди, шунинг учун улар интернет-дўконлардан харид қилинди. Чунки бир ой ичида на танлов ўтказиш, на лойиҳалар ва на қурилмаларни ишлаб чиқишнинг жисмоний имконияти йўқ эди», — дейди Жамоатчилик кенгаши раиси.
Изоҳ (0)