Бекзод Усмонов «Тошкент» Республика фонд биржаси бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Республика фонд биржаси матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
У биржани 2015 йил кузидан буён бошқариб, ўз хоҳишига кўра лавозимини тарк этган Алишер Йўлдошев ўрнига тайинланди.
Мазкур тайинловга қадар Бекзод Усмонов президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Иқтисодиёт вазирлигида фаолият кўрсатган.
Изоҳ (0)