Ўзбекистонда рус тили ва адабиёти ўқитувчиларини тайёрловчи Россия ОТМлари филиалларини очиш режалаштирилмоқда, деб ёзади Sputnik муҳокама учун эълон қилинган Президент қарори лойиҳасига таяниб.
Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қарор орқали мамлакатда 2018—2021 йилларда таълим тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда рус тили ва адабитойи соҳасидаги педагогик кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни таъминлаш учун Россия ОТМлари филиалларини очиш ҳақидаги таклиф ҳукуматга шу йилнинг ноябрида киритилади.
Тегишли вазирлик ва идораларга октябргача республиканинг ҳар бир вилоятида А.С. Пушкин номидаги маҳаллий рус тили институти филиалларини очиш масаласини ишлаб чиқиш юклатилди.
Ҳужжат 14 августгача муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)