Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларига экспорт контрактларини «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан эълон қилинган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича тузиш тартиби бекор қилинди. Бу Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган, деб ёзади «Газета.uz».
Шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт контрактини тузмасдан, «Ўзагроэкспорт» АЖ расмий веб-сайтида қайд этилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича инвойс асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ҳам бекор қилинмоқда.
Изоҳ (0)