Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 август куни «Ўзбекистон Республикасида инвестициявий муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади, унга мувофиқ, хорижий инвестициялар билан корхоналар яратиш соддалаштирилди, деб ёзади «Газета.uz».
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондининг энг кам миқдори 600 миллион сўмдан 400 миллион сўмгача камайтирилди, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондидаги хорижий инвестициялар улушининг энг кам миқдори эса 30 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилди.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг иштирокчиси сифатида хорижий юридик шахс қатнашиши шартлиги тўғрисидаги талаб бекор қилинди. Корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи миқдори уч бараварга камайтирилди.
Акциядорлик жамиятлари устав фондининг энг кам миқдори 400 миллион сўм миқдорида белгиланди. Ҳозир у Марказий банк курси бўйича 400 минг АҚШ долларини ташкил қилади.
Изоҳ (0)