Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ёнилғи-энергетика секторида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» компанияси матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси Алишер Султонов 1 август куни ташриф билан Тошкентга келган ЕТТБ президенти Сума Чакрабарти билан учрашди.
ЕТТБ раҳбари Ўзбекистоннинг газ-транспорт тизимини техник қайта қуроллантириш, модернизация қилиш ва ривожлантириш дастурини молиялаштиришда қатнашишдан банк манфаатдорлигини билдирган.
Яқин вақт ичида ушбу дастурни амалга ошириш, хусусан, молиялаштиришнинг дастлабки суммасини белгилаш бўйича таклифлар ЕТТБга тақдим этилиши ҳақида келишувга эришилган.
Изоҳ (0)