«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида ичимлик сувининг нархини табиий газдан ҳам қиммат қилиш таклиф этилди.
«Пулини тўлаяпман-ку, деб хоҳлаганича исроф қилаётганларни ёз кунлари ҳаддан зиёд кўп кўряпмиз. Айниқса, ҳовлиларда яшовчи фуқаролар ичимлик сувини шунчаки кўчага сепиб, ҳамма ерни салқинлаштириш эвазига жуда кўп миқдордаги тоза ичимлик сувини увол қилмоқда. Ичимлик суви учун энг арзон нарх 1 кубометр учун 345 сўм бўлса, шу нархни бир неча баробар —2000 сўмгача ёки ундан ҳам қимматроқ қилсак, эҳтимол аҳоли ичимлик сувини увол қилмас. Сувни асрашнинг яна бошқача усуллари бордир, аммо бу энг самарали йўллардан бири», — дейилади мурожаатда.
Таклиф муаллифининг фикрича, бу орқали тизимда ишлайдиган ходимларнинг маоши оширилади ва улар ҳам сифатли хизмат кўрсатади. Уларнинг ҳозирги хизматлари фуқароларни қониқтирмайди. Улардаги машиналар, асбоб-ускуналар эса моддий ва маънан эскирган.
Изоҳ (0)